Боласини ташлаб кетган она 7 суткага қамалди.

Боласини ташлаб кетган она 7 суткага қамалди.

Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими иш юритувида ноодатий бўлган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Дилрабо Содиқова оиласидан воз кечиб, бир нафар ёлғиз фарзандини қайнонасига ташлаб ота уйига кетиб қолган.
Д.Содиқованинг қайнонаси болани ўз тарбиясига олиб, уни моддий таъминот билан таъминлашда қийналганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судига боланинг онасидан алимент ундириб беришини сўраб қилган мурожаати қаноатлантириб берилган.
Мазкур суднинг 2018 йил 25 сентябрдаги алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳуджати бўйича Бюронинг Музработ туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, боласини моддий таъминлашдан бўйин товлаган она билан бир неча бор тушунтириш-тарғибот ишлари борилган.
Бироқ, боласига алимент тўламаслигини айтган онага нисбатан Бюронинг туман бўлими томонидан маъмурий байённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судига тақдим этилди.
Жорий йилнинг 12 август куни жиноят ишлари бўйича туман суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида боласига алимент тўлашдан бош тортган онанинг иши атрофлича кўриб чиқилиб, Дилрабо Содиқова айбига иқрорлик билдиргани, ҳақиқатдан ҳам бир нафар фарзандининг таъминоти учун 8 миллион сўм алимент пулларини тўламаганлигини тан олиб суддан енгиллик сўради.
Суд, ҳуқуқбузар Д.Содиқовага жазо тайнлашда айбини тан олиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, аёллигини, илгари маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига асосан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Д.Содиқованинг маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиши алимент қарздорлиги воз кечилади дегани эмас.

Абдуқодир Тошқулов,
МИБ Музработ туман бўлими давлат ижрочиси.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos