2021 йил 21 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 149058 (+855) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 39 нафари Андижон вилоятида,
- 26 нафари Бухоро вилоятида,
- 48 нафари Жиззах вилоятида,
- 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 14 нафари Навоий вилоятида,
- 36 нафари Наманган вилоятида,
- 94 нафари Самарқанд вилоятида,
- 27 нафари Сирдарё вилоятида,
- 82 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 78 нафари Фарғона вилоятида,
- 35 нафари Хоразм вилоятида,
- 96 нафари Тошкент вилоятида,
- 182 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар
- Бухоро вилоятида 41 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
- Самарқанд вилоятида 151 нафар,
- Сирдарё вилоятида 48 нафар
- Сурхондарё вилоятида 119 нафар,
- Фарғона вилоятида 80 нафар,
- Хоразм вилоятида 31 нафар,
- Тошкент вилоятида 94 нафар,
- Тошкент шаҳрида 126 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 141745 (+804) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1021 нафарни ташкил қилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan