Сурхондарё вилоят судлари раислари Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига ахборот беришди

Сурхондарё вилоят судлари раислари Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига ахборот беришди

Куни кеча халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари  вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокимиТўра Боболов бошқариб борди.

Сессияда депутатлар,вилоятҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Сессияда Сурхондарё вилояти суди ва вилоят маъмурий судининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти юзасидан ахбороти тингланди.

Сурхондарё вилояти суди раиси ўринбосари Б.Джумаев ва Сурхондарё вилоят суди маъмурий раиси в.б Б.Эргашовлар Ўзбекистон Республикаси Презеденти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2020 йил 30 июнь куни одил судловни таъминлаш  ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ва фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти юзасидан ахборотида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судла фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга дори қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сон Фармонида берилган вазифалардан келиб чиқиб, 2021 йил 1-ярим йиллиги учун судларнинг иш фаолиятини “Бир суд –бир инстанция” тамойили асосида ташкил этиши, вилоятдаги судлар томонидан “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасига асосан бир ойда бир мартажойларда судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиб, шунингдек жамоатчиликни суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб бориш чораларини кучайтириш  йўлга  қўйилганлиги ҳақида батафсил маълумот беришди.

 Сурхондарё вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти Нилуфар Тўраева

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos