Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Навоий вилоятига ташрифи доирасида Афғонистондаги вазият, «Толибон» билан олиб борилаётган мулоқот ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
«Толибон билан кеча ёки бугун эмас, икки йил олдин мулоқотни бошлагандик. Телевизорда кўрган бўлсангиз, уларнинг Доҳадаги раҳбари Мулла Абдул Ғани Биродар жаноби олийлари ҳам ўшанда Ўзбекистон халқига, Ўзбекистон томонига бирорта ўқ отилмаслиги бўйича ваъда берганди. Ваъдасини бажараётгани учун ҳам улар билан мулоқот қилишимиз табиий.
Менга халқимнинг тинчлиги керак, осойишталиги керак. Фақат ва фақат ўзбек халқимнинг, жонажон Ўзбекистоннинг тинчлигига таъсир кўрсатадиган омил бўлса, ким бўлишидан қатъи назар, мулоқотга киришишга тайёрман.
2 йил олдинги таҳлилларимиз толибларнинг кучайишидан далолат берган эди. Шунинг учун икки йил олдин улар билан мулоқотларни бошлагандик», — дея унинг сўзларини келтириб ўтди блогер ва ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan