Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентига Жамбил вилояти Бойзоқ туманида рўй берган фожиали воқеа оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдир. Ўзбекистон Қозоғистонга фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этишда зарур кўмак кўрсатишга тайёр экани таъкидланди.

Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Кўп қиррали ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм соҳаларида кооперация лойиҳалари, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим экани таъкидланди.

Президентлар, шунингдек, минтақа кун тартиби, аввало, Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашиши юзасидан фикр алмашдилар. Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш масалаларида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos