COVID-19 “Delta” штамми Ўзбекистонда энг кенг тарқалган деб тан олинди

COVID-19 “Delta” штамми Ўзбекистонда энг кенг тарқалган деб тан олинди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Ўзбекистонда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатларини ўрганиш натижаларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Vaksinauz Telegram-канали. 

Маълум қилинишича, илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, коронавирус ҳолатлари улушининг 82% ини «delta» штамми ташкил этади. Бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ва учинчи ўринларни «alpha» (10,3%) ва 20А (7,7%) штаммлари эгаллашди.

Қўшимча қилинишича, илғор технологиялар маркази директори Шаҳлохон Турдиқулова эълон қилинган маълумотларга изоҳ берди.

«Сўнги ҳафталарда коронавируснинг «delta» варианти умумий касалланишлар сонининг бешдан тўртидан ошди. «Ҳинд штамми» деб номланувчи вирус тури «Ухан» ва «Британия» версияларига қараганда кўпинча касалликнинг оғир шаклларига олиб келиши ҳавотирга солади», — дейди у.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos