Сурхондарёда истиқлол шукуҳи ҳукм сурмоқда

Сурхондарёда истиқлол шукуҳи ҳукм сурмоқда

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Термиз шаҳридаги Санъат саройи амфитеатрида вилоятнинг асосий байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Тадбирга ишлаб чиқариш илғорлари, фермер ва тадбиркорлар, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилган.

Тантана аввалида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов воҳа аҳолисини энг улуғ, энг азиз байрам билан табриклади.

Байрам дастури ҳар қачонгидан ўзгача бўлмоқда. Миллий-этнографик гуруҳларнинг чиқишлари, турли тилларда янграган қўшиқлар, турли бадиий ва саҳна кўринишлари, Ватан, мустақиллик ва мардлик тараннум этилган қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашмоқда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos