Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг бугунги кун дастурида делегациямиз навбатдаги медалига сазовор бўлди. Пара-дзюдочимиз Шариф Ҳалилов ўз номини совриндорлар қаторига яна бир бор ёздириб қўйди.
-100 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз бронза медали учун кечган курашда бразилиялик Антонио да Силвадан устун келиб, иккинчи бор Паралимпия ўйинларининг медалига сазовор бўлмоқда. Ҳамюртимиз бундан аввал Лондон-2012 Паралимпиадасида кумуш медалга эга чиққан эди.
Шу тариқа, делегациямиз медаллари сони 12 тага етмоқда. Жамоамиз ҳисобида барча пробадаги медаллар 4 тадан бўлиб турибди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan