Маршал Дўстум юрак хуружидан вафот этдими?

Маршал Дўстум юрак хуружидан вафот этдими?

Маршал Абдул Рашид Дўстум юрак хуружидан вафот этгани ҳақида маълумотлар тарқала бошлади. Маршалга яқин манбалар мазкур хабарга изоҳ берди, дея хабар берди «Sputnik Тожикистон».

Маълум қилинишича, мазкур хабар 28 август куни тунда маршалнинг тўнғич ўғли Ботур Дўстумнинг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирилган. Дўстумнинг қариндоши Аҳмад Файзий «Sputnik Тожикистон» билан мулоқотда бу маълумотни рад этган.

«Бу Facebook’даги сохта аккаунт. Кўриниб турибдики, бу маълумотларни тарқатаётганлар маршал Дўстумнинг душмани ҳисобланди. Улар Дўстумни дафн қилишга уринмоқда, аммо у тирик. Маршал Афғонистонга қайтиб келади ва ўз ватанини толиблардан қутқаради», — деган у.

Таъкидланишича, Атто Муҳаммадий Нурнинг ёрдамчиси ҳам афғон зобитининг ўлими ҳақидаги маълумотни рад этган ва Муҳаммадий Нур маршал билан 28 август куни телефон орқали суҳбатлашганини айтган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos