Тил миллат кўзгуси

Тил миллат кўзгуси

Хар йили 21 октябр юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида ўзгача ғурур, фаҳр ва ифтихор билан кенг нишонланади. Албатта, хар бир миллат ўз она тилига эга. Улкан бойлик, бебаҳо қадрият сифатида эъзозланадиган тилда аждодларнинг бебаҳо мероси, тарихи, ўтмиши ва бугуни яшайди. Ўзлигини англаган хар бир миллат ва элат учун тил бебаҳо ва тенгсиз бойлик саналади. Она тилига бўлган эътибор юксак қадрланади. Дарҳақиқат, она тилини севган, ардоқлаган инсон қалбида ўтмиши, анъана ва қадриятларига, буюк аждодларига бўлган чексиз эҳтироми мужассам бўлади. “Ҳар бир миллатнинг дунёга борлиғини кўрсатадурган оинаи ҳаёти тил ва адабиётидир. Миллий тилни ёқатмак миллат рухини ёқатмакдир”. Абдулла Авлоний “Жамиийки эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили- бу миллатнинг руҳидир”- дея таъкидлаб ўтилган. Тил халқнинг ягона бир миллат сифатида миллийлигини, ўзлигини, маъданиятини кўрсатувчи кўзгудир. Миллатнинг борлигини ва бирлигини бош белгиси тил ҳисобланади. Дархақиқат, тилнинг ахамияти, унинг мавжудлигини хар қандай юрт, миллат тараққиётини белгилаб бериши шубҳасиз. Айниқса бугунги глобаллашув дунё халқларининг турмуш тарзи умумийлик касб этган бир даврда юқоридаги сўзларнинг залвори икки ҳисса ортади. Бугун қай бир сохага қараманг ривожланиш жараёнини ўсишини кўрамиз. Шундай экан тилимиз хам бундай тараққиётдан четда қолмаслиги зарур. Тўғри хорижий тилларни ўрганиш бугун хар доимгиданда долзарб вазифа миллат ғурури она тилимизга унинг ривожига катта эътибор қаратишимиз лозим.
Тил- миллат қиёфасининг бир бўлаги. Дунёдаги барча халқлар ўзининг миллий расмий тилига эга деб айта олмаймиз . Чунки бу халқнинг миллий мустақиллиги билан боғлиқ. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда хар икки хафтада битта тил йўқолиб бормоқда. Бу ўз навбатида ўша тилда сўзлашувчи халқларнинг йўқолишини англатади. ЮНЕСКО вакилларининг сўзларига қараганда, қачонлардир одамлар сўзлашадиган тилларнинг сони 7 мингдан 8 мингтагача етган бўлса, бугунги кунда сайёрамизда 6 мингта тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида турибди. Бу асосан цвиилизация туфайли маданиятдан айрилаётган кам сонли миллатларнинг тилларидир, бу тилларда сўзловчи аҳолининг айримлари бундан бебаҳрадир. Минглаб тиллардан таълим тизимида фойдаланишнинг имконияти йўқ. Янги технологияларнинг ривожланиши туфайли айрим халқлар ўз тилларидан кўра, замонавий тиллардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.
Тил нафақат муомала воситаси, балки халқнинг маданияти, урф-одати унинг турмуш тарзи, тарихидир. Турли халқларнинг тилларига ҳурмат эса ўз навбатида ўзаро тушунишни, мулоқотларга имконият яратади. Тилларни сақланиб қолиши учун эса бу тилларни қўллаб-қувватлаш зарурдир. Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахрланиб яшайди. Барча тилларни тан олиш ва ҳурмат қилиш тинчликнинг бирдан бир кафолатидир . Шу сабабли ҳам ҳар бир халқ ўз тили сақланиб қолиши учун ҳаракат қилади.

Сурхондарё вилоят суди судьяси Дилором Алмуратова

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos