Абдулазиз Комилов Германия Ташқи ишлар вазири билан учрашди

Абдулазиз Комилов  Германия Ташқи ишлар вазири билан учрашди

2021 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Афғонистондаги бугунги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Хайко Маас Ўзбекистон томонига Афғонистондан Германия ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг эвакуациясини ташкиллаштиришда кўрсатган ёрдами учун яна бир бор миннатдорлик билдирди. Томонлар Афғонистон йўналишида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилдилар.

Учрашувда икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos