Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Малайзия пойтахтининг қатор диққатга сазовор иншоатлари Ўзбекистон миллий байроғи рангларига бурканади. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Куала-Лумпур шаҳрининг машҳур иншоотлари – «Салома Линк» пиёдалар кўприги, шаҳар мериясининг осмонўпар биноси, шунингдек, машҳур «Петронас Тwин Тоwерс» эгизак миноралари жойлашган чорраҳада миллий байроғимиз ранги намойиш этилади.
Маълумот учун, Куала-Лумпурнинг марказий кўчалари кесишган сергавжум чорраҳада жойлашган «Петронас Тwин Тоwерс» эгизак бинолари Малайзиядаги энг машҳур ва энг кўп сайёҳларни жалб қиладиган жой ҳисобланади.
Хабар берилишича, ушбу масканда йирик форматли ва юқори сифатли экранда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган видеороликлар ҳар 5 дақиқада намойиш этиб турилади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan