Сайёр қабулда ҳуқуқий тарғибот

Сайёр қабулда ҳуқуқий тарғибот

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раиси К.Муродов туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимова, туман адлия бўлими ҳуқуқшуноси Л.Э.Райимовлар билан ҳамкорликда Денов тумани Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” кесимида ҳуқуқий тарғибот ва сайёр қабул ўтказилди.
Дастлаб иштирокчиларга бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сон “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди.
Шундан сўнг маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ташкил этилиб, ушбу маҳаллаларда яшовчи 7 нафар фуқароларнинг суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги мурожаатлари тингланиб, муаммоларига ечим топилди ва уларни қизиқтирган саволлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Фуқаролар ўзларининг суд билан боғлиқ масалалар юзасидан саволларига жавоблар олишди.

Сурхондарё вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти, Нилуфар Тўраева

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos