Роналду: «Умид қиламанки, бизни ажойиб мавсум кутиб турибди»

Роналду: «Умид қиламанки, бизни ажойиб мавсум кутиб турибди»

«Манчестер Юнайтед» сафига келиб қўшилган Криштиану Роналду клуб расмий сайтида дастлабки мулоҳасалари билан ўртоқлашди. 

«Манчестер Юнайтед» – доим менинг қалбимда бўлиб келган клуб. Мен клубимга қайтганимдан сўнг қабул қилган барча мактубларимдан, табрикларимдан ҳаяжондаман. 

Яна «Олд Траффорд»да, трибуналар тўла мухлислар қаршисида ўйнашни сабрсизлик билан кутяпман. Мен сабр билан асосий таркибга киритилишимни кутаман. Миллий жамоа йиғинлари тугагач, Манчестерга бораман ва тезда жамоага қўшилиб кетаман, деб ўйлайман. Умид қиламанки, олдинда бизни жуда муваффақиятли мавсум кутиб турибди», – деди португалиялик футболчи. 

Эслатиб ўтамиз, Криштиану «қизил иблислар» билан 2+1 кўринишидаги шартномага қўл қўйган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos