Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан яна бир янги телеканал ўз фаолиятини бошлайди.
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси муассислигидаги “Renessans TV” телеканали “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастури доирасида ташкил этилган.
Хабарларга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб “Renessans TV” тест режимида ўзининг илк эфирини бошлайди.
Айни пайтда ушбу телеканал Ўзбекистоннинг 70 фоиз ҳудудини қамраб олгани, ҳозирда эфирларга тайёргарлик жараёнлари кетаётганлиги таъкидланмоқда.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan