Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг «АрМИ-2021»даги олтин медаллари сони тўрттага етди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг «АрМИ-2021»даги олтин медаллари сони тўрттага етди

Дунёнинг 11 давлат ҳудудларида 42 мамлакат вакилларидан иборат 277 жамоа иштирок этаётган «АрМИ-2021» Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси яна бир йўналишда ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

«АрМИ-2021» Халқаро армия ўйинларининг «Дала ошхонаси» танловида иштирок этган Ўзбекистон жамоаси Россия, Беларусь, Вьетнам, Тожикистон каби давлат жамоаларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон жамоалари умумий ҳисобда 4 та олтин медални қўлга киритди. Булар:

«Содиқ дўст» мусобақасининг эркаклар жамоаси;
«Содиқ дўст» мусобақасининг аёллар жамоаси;
«Ҳарбий-тиббий эстафета» мусобақаси жамоаси;
«Дала ошхонаси» мусобақаси жамоаси.
Шунингдек, ҳозирга қадар Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари халқаро армия ўйинларининг «Отлиқ марафон», «Хавфсиз маршрут», «Муҳандислик формуласи», «Қутб юлдузи» мусобақаларида 2-ўринларни эгаллаган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos