Қирғизистонда ўзини “Янги худо” деб атаган эркак қамоқхонада вафот этди

Аввалроқ ўзини “Янги худо” деб атаган Арстан Алай (Абдилдаев) бугун, 5 январ куни қамоқхонада вафот этди, деди унинг адвокати Кайсин Абакиров ижтимоий тармоқларда.

Маълум қилинишича, Арстанбек Абдилдаев тергов изоляторида эмас, жазони ижро этиш хизматининг 31-сонли муассасасида (Молдовановка қишлоғи) бўлган.
ИНС матбуот хизмати унинг ўлими фактини тасдиқлади, департамент томонидан батафсил маълумот берилади.

Декабр ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Арстан Алайни “Диний адоватни (нифоқ) қўзғатиш”да айблаб ҳибсга олган эди.
“У ўзини янги худо, нажоткор деб ҳисоблайди ва бошқа динлар, эътиқод ва қарашларни паст, заиф ва нотўғри хаёлпарастлик деб билади ва уларга салбий баҳо беради”, — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.
Абдилдаев январ ойининг ўрталарига қадар 1-ТИЗОда бўлиши керак эди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan