“Шаҳодатнома”ни эндиликда электрон шаклда олиш мумкин

Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномалари(аттестат)ни қуйидаги ҳаволалар орқали бепул юклаб олиши мумкин:

Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали.

Электрон шаҳодатнома (e-shahodatnoma.uz) ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.

Маълумот учун: 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМ қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган.

Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan