Тожикистон Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қайта уланди

Марказий Осиёнинг ягона энергетика ҳалқаси минтақа мамлакатлари аҳолиси учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган глобал миқёсдаги стратегик объект деб аталади

Тожикистон Марказий Осиё давлатларининг ягона энергетика тизимига қайта уланди. Бу ҳақда республика энергетика ва сув хўжалиги вазири Далер Жума маълум қилди.

“Ушбу ойнинг бошида фойдаланишга топширилди, бу бизга [электр энергияси] ўзаро манфаатли оқимларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради, шу билан бирга, минтақа энергетика тизимининг ишончлилигини мустаҳкамлайди”, — деди у.

Энергетика вазирлиги раҳбари мамлакатнинг қайси қисмида алоқа тугалланганига аниқлик киритмади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan