Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан жиноятни содир этган фуқароларга суднинг якуний ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан Жиноят кодексининг 267-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган фуқароларга нисбатан суднинг якуний ҳукми ўқилди.
Жорий йилнинг январь ойида фуқаролар ўғрилик йўли билан транспорт воситасини талон–торож қилиш мақсадида, бир гуруҳга бирлашиб, ўзаро олдиндан тил бириктиришиб, А.Шга тегишли бўлган Дамас русумли автомашинани яширин равишда ўғирлаб кетишиб, қасддан жиноят содир этишган.
Ушбу жиноятини содир этган судланувчиларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида жиноят иши кўриб чиқилди.
Судланувчилар 2024 йил 12 январь кунидан 13 январь кунига ўтар кечаси соат 01:00 лар чамасида ўғрилик йўли билан транспорт воситасини талон–торож қилиш мақсадида, бир гуруҳга бирлашиб, ўзаро олдиндан тил бириктиришиб, А.Шга тегишли бўлган Дамас русумли автомашинасини яширин равишда ўғирлаб кетишиб, ушбу автомашинани сотиш учун мижоз излаб топа олишмагач, туман марказида жойлашган тўйхонанинг ёнидан ўтувчи ички йўлга қолдириб кетишиб, қасддан жиноят содир этишган.
Судланувчилар суд мажлисида айбларига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишларидан пушаймонлиги, содир этган қилмишларининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчинг уларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб ўтишган.
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан судланувчиларга нисбатан озодликдан махрум қилиш жасози тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман судининг судьяси Ш.Қодиров

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan