Эронда президентлик сайловлари бошланди

Бугун маҳаллий вақт билан соат 08:00 да Эронда муддатидан олдин президентлик сайловлари бошланди.

14-чақириқ Президент сайловида 61 миллион 452 минг 321 сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга.

Президентлик учун тўрт номзод курашади: Масуд Пезешкиан, Мустафо Поурмоҳаммади, Саид Жалили ва Муҳаммад Багир Ғолибаф.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Худафериндан Табризга учаётган бортда Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён, Эрон олий раҳбарининг Табриздаги вакили Муҳаммад Али Ҳошимий ва Шарқ губернатори бўлган вертолёт ҳалокатга учради.

Эрон президенти ва унга ҳамроҳлик қилаётган бутун делегация ҳалок бўлган эди. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan