Дунёда юқумли касалликлар кўпайиши кузатилмоқда – Тадқиқот 

Дунёда юқумли касалликлар, хусусан, грипп, кўк йўтал, сил ва қизамиқ каби касалликлар кўпайиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Британиянинг Airfinity таҳлилий компанияси ва “Bloomberg” агентлиги томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига таяниб, BMJ тиббий журнали ёзмоқда.

60 дан ортиқ давлат соғлиқни сақлаш ташкилотлари маълумотларидан фойдаланган тадқиқотчиларларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, 2022 йил бошидан буён 44 мамлакатда 13 та юқумли касалликдан камида биттаси билан касалланиш ўн баравар кўпайган, уларнинг кўпчилигида касаллик даражаси COVID-19 пандемиясигача қайд этилган даражадан юқори.

Airfinity ва “Bloomberg” пандемиядан кейинги йилда (2022 йилдан 2024 йил 1 июнгача) ва пандемиядан олдинги (2017-2019) 13 та юқумли касалликлардан бирининг қайд этилган ҳолатлари сонини солиштирди.

Инфекциялар рўйхатига сувчечак, вабо, қизамиқ, респиратор микоплазмоз, парвовирус B19, А гуруҳи стрептококк, кўк йўтал, грипп, респиратор синситиал вирус (РСВ), 1-турдаги ёввойи полиовирус, эмлаш натижасида келиб чиққан полиовирус ва сил касаллиги киради. Тадқиқот асосан мамлакатлар томонидан тақдим этилган маълумотларга таянади, шунинг учун унинг натижалари уларнинг кузатув ва ҳисоботларига боғлиқ. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, маълумотлар ҳақиқий вазиятни акс эттирмаслиги мумкин, чунки кўплаб инфекциялар асемптоматик бўлиши мумкин ва ташхис қўйилмайди.

Муаллифлар инфекциянинг тарқалишини учта асосий омил билан изоҳлашади:

1. Эмлаш кўрсаткичларининг камайиши. Қизамиқ, полиомиелит, кўк йўтал, сил каби инфекцияларни вакцина ёрдамида олдини олиш мумкин. UNICEF маълумотларига кўра, 2023 йилда Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида қизамиқ билан касалланиш 3000 фоиздан кўпроққа ошган. Ташкилот маълумотларига кўра, 2019-2021 йилларда минтақада 931 минг бола режалаштирилган эмлашни тўлиқ ёки қисман ўтказиб юборган.

2. Пандемия даврида аҳоли иммунитетининг умумий пасайиши. Ижтимоий ўзаро муносабатлардаги чекловлар грипп, респиратор синситиал вирус (РСВ), респиратор микоплазмоз ва А гуруҳи стрептококк каби патогенларнинг айланишини бостирди.
“Бугунги эпидемиялар, асосан, пандемиядан кейин кўпроқ сезгир популяциялар ва тестлар ва ҳолатлар ҳақида ҳисобот бериш билан изоҳланиши мумкин”, дейилади тадқиқотда.

Мисол учун, 2023 йилда АҚШда грипп билан касалланганларнинг умумий сони 2019 йилга нисбатан 28 фоизга кўп. Европада ўтган йили грипп билан касалланганларнинг умумий сони 2019 йилга нисбатан 75 фоизга кўп бўлган.

3. Иқлим ўзгариши данг ва вабо каби касалликларнинг тарқалишига ёрдам беради, шунингдек, янги ҳудудларга патогенларнинг кириб боришини оширади.

Данг билан касалланишнинг энг катта ўсиши Аргентинада қайд этилган: 2019 йилдаги 3 220 тадан 2024 йилда 488 035 тагача – 151 баравар кўп. Чивинлар шимолга силжиган сайин жанубий Европада ҳам касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Италияда биринчи маҳаллий инфекция ҳолати 2020 йилда аниқланган, 2023 йилда эса уларнинг сони 67 тага кўпайган. Францияда ўтган йили 65 та данг касаллиги қайд этилган, 2019 йилда бу кўрсаткич 9 та бўлган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan