Сурхондарёда 2024-йилнинг 01 июл кунига қадар 15 минг 878 та ер участкалари ва кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилди

Бугунги кунда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан аҳолига 10 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиб, тизимга оид давлат хизматларини кўрсатиш электрон тарзда амалга оширилади. Бунда ҳар бир мурожаат Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда қабул қилиниб ижроси таъминланади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини шакллантириш бўйича жисмоний ва юридик шахслардан жами 15 878 та кадастр паспортини шакллантириш юзасидан аризалар келиб тушган. Шундан 394 таси ҳуқуқий хужжатларини асли тақдим этилмаганлиги сабабли ДХМ томонидан бекор қилинди, 4 812 таси низоли ҳолатлар борлиги, курсатилган ер майдони кишлок хўжалиги сувли ер майдонида турганлиги, Олди сотди шартномада манзил нотўгри курсатилганлиги, сабабли рад этилди, 259 тасига техник ходимлари тайинланган, 364 таси тўлови кутилмоқда, 10 012 таси якунланган. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Кадастр ҳужжатини тайёрлаш юзасидан энг кўп мурожаат вилоятнинг Термиз шаҳри аҳолисидан келиб тушган бўлиб, мурожаатлар 2 584 тани ташкил қилган.
Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Термиз шаҳрида 2 584 та, Ангор туманида 822 та, Бандихон туманида 248 та, Бойсун туманида 309 та, Денов туманида 1 972 та, Жарқўрғон туманида 849 та, Музработ туманида 637 та, Олтинсой туманида 308 та, Қизириқ туманида 409 та, Қумқўрғон тумани 1 427 та, Сариосиё туманида 1 522 та, Шеробод туманида 700 та, Шўрчи тумани 1 270 та, Термиз тумани1 716 та ва Узун туманида 805 та ер участкалари ҳамда кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилган», – дейди Бошқарма матбуот хизмати раҳбари Б.Сафаров

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan