КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!

Касбга садоқат, бурч ва масъулият – ҳар бир давлат хизматчиси амал қилиши лозим бўлган асосий принциплар ҳисобланади.

Жарқўрғон тумани солиқ инспекциясида вилоят солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза  қилувчи органлар вакиллари иштирокида ўтказилган учрашувда мазкур принципларнинг мазмун-моҳияти, касб одоби ва ички меҳнат тартиб-қоидалари тўғрисида сўз борди.

Ҳар бир солиқ ходими белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиши, солиқ тўловчиларга яқиндан ёрдам кўрсатиши ҳамда порахўрлик ва  таъмагирлик каби иллатлардан йироқ бўлиши кераклиги тушунтириб ўтилди.

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan