Ўзбекистонда бадиий таржима соҳасидагилар учун янги халқаро мукофот берилади

“Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, Бадиий таржима соҳасида Мухаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ушбу Низом бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот учун ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш, ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш тартибини белгилайди.

Мукофот ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини хорижий тилларга, жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаол ижод қилаётган моҳир таржимонларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, бадиий таржиманинг савиясини янада ошириш ҳамда мамлакатимизда адабиёт ва китобхонликни кенг оммалаштириш мақсадида жорий этилади.

Низомда:

  • Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотга ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш, ғолибларии аниқлаш тартиби;
  • халқаро мукофот бериладиган йўналишлар;
  • ўзбек бадиий таржима мактабини ривожлантириш ҳамда халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга бўлган таржима асарлар учун рағбатлантирувчи мукофотлар бериш.

Мазкур Низомга мувофиқ, ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш бўйича қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 июндаги ПҚ-205-сон қарори билан тузилган Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот кенгаши томонидан қабул қилинади.

Кенгаш қарорлари Кенгаш йиғилишининг баёни билан расмийлаштирилади ва Кенгаш раиси ёки йиғилишга раислик қилган Кенгаш раисининг ўринбосари томонидан имзоланади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.

Танлов икки йилда бир марта ўтказилиб, ғолибларга Халқаро мукофотни тантанали топшириш санаси Кенгаш томонидан белгиланади. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan