Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан Конституциянинг мазмун юзасидан ҳақида туман ИИБ биносида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Тадбирда иштирокчиларга кейинги пайтларда аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кўп учраётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, ҳар бир шахс Конституция ва қонунларни ўрганиб бориши, уларга қатъий риоя этиши, ҳуқуқлар билан бирга, белгиланган мажбуриятларга ҳам амал қилиши, ҳуқуқ ва бурчларини яхши англаган ёшлар ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмаслиги алоҳида қайд этилди.

Турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини бойитишга қаратилган тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг судьяси Ш. А. Қодиров

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan