Муваффақиятли ислоҳотлар – юқори натижалар омили

Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида «Муваффақиятли ислоҳотлар – юқори натижалар» мавзусида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда

Цингапурнинг «Маршалл Cавендиш  Эдуcатион» ташкилоти ҳамкорлигида мактаб директорлари ва ўқитувчилар малакасини ошириш, мактаблар ўқув дастурини такомиллаштириш ҳамда унга рақамли технологияларни жорий қилиш мақсадида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида каскад усулида семинар-тренингларнинг учинчи босқичи ўз ишини бошлади. 

Тренингларнинг мақсади мактаб директорларининг менежерликка оид билим ва кўникмаларини, лидерлик хусусиятларини, бошқарув фаолиятини самарали ташкил этиш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда математика ва табиий фан  ўқитувчиларининг халқаро таълим дастурларига оид билим ва кўникмаларини янада такомиллаштиришдан иборат

24 август кунига қадар давом этадиган тренингларда 961 нафар мактаб директори, 1 минг 827 нафар математика ва табиий фанлар йўналишларида фаолият юритувчи педагоглар иштирок этадилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan