Хотира мангу – қадр абадий

Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги учун курашиб, шу йўлда жонини фидо этган юртдошларимизнинг номлари унутилмайди ва хотиралари қалбларда мангу яшайди.

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Интеллект” истиқболли кадрлар тайёрлаш ўқув маркази билан ҳамкорликда вилоят солиқ бошқармасида ташкил этилган навбатдаги тадбир қатағон қурбонлари хотирасига бағишланди.

Унда юртбошимиз ташаббуси билан сиёсий қатағон қурбони бўлган ватандошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз борди.

Тарих фанлари доктори, профессор Тошкентбой Пардаев 1937-1953 йилларда мустабид тузум томонидан 100 мингдан зиёд юртдошларимиз қатағон сиёсатининг қурбони бўлганлиги, бугунги дориломон кунлар ўз-ўзидан қўлга киритилмаганлигини таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, бугунги тинч ва осойишта кунларимизга шукрона айтиш, ёш авлодни Ватанимиз озодлиги йўлида жонини фидо қилган буюк аждодларимиз хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғусини кучайтириш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan