Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
23 августдаги “Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан вилоятимизда фаолият юритаётган тадбиркорларга қуйидаги солиқ имтиёзлари берилди:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.02.00 Умумий овқатланиш соҳасини бошқариш ва назорат қилиш.Истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилиш.;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.03.00.00 Туризм. Экскурсиялар. Меҳмонхона хўжалиги / 14.03.01.00 Туризм]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]
Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан белгилаб бериладиган вилоятнинг тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларида янгидан ташкил этиладиган ва шу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари учун (кластерлар бундан мустасно) 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар фойда солиғининг амалда белгиланган ставкаси 50 фоизга пасайтирилган тартибда тўланади;
Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида, шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан белгилаб бериладиган тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларда янги ташкил этиладиган ва шу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларини (кластерлар бундан мустасно) 2024 йил 1 январга қадар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорини тўлашдан озод қилиш назарда тутилган;
Вилоятнинг маҳаллий саноат корхоналари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ҳамда фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 2024 йил
1 июлга қадар озод этилади.
С.Раҳмонқулов,
Вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи