Бугун, 29-январ куни соат 07:43 да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Мангузар” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:50 да етиб бориб, ёнғин соат 07:52 да қуршаб олинган ва соат 08:05 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида уй ошхонасининг 9 кв.м майдонда шифт қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида яшаш уйи ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатьий риоя этишни сўраб қолади.
Динора Самадова, “Asrnews.uz” веб сайти мухбири.