Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган судларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ташкилот ёки муассасаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари суд йўли билан ҳимоя қилинади. Мазкур судларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан биргаликда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эл фуқаролари бузилган ҳуқуқлари юзасидан судларга оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қиладилар.
Электрон мурожаат-белгиланган тартибда ахборорт-каммуникация технологиялари воситасида берилган, шу жумладан, давлат органининг, ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган мурожаат, реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда берилган оғзаки мурожаатлар бундан мустасно.
Республика ҳудудида мавжуд бўлган судларга муайян иш билан боғлиқ бўлмаган оддий хат тарзидаги мурожаатлар, ариза, таклиф, шикоятлар билан ёки муайян иш, низо билан боғлиқ бўлган ариза, даъво ариза, итимоснома, шикоятлар билан мурожаат қилиш мумкин.
Ариза- ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат.
Таклиф -давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тафсияларни ўз ичига олган мурожаат.
Шикоят-бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда, яъни судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш (15) кун ичида, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш ёки ўрганиш талаб этилганда бир (1) ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши талаб этилади. Мазкур муддатлар қонунда кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб узайтирилганда мурожаат муаллифига хабар қилинади.
Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрийлик асосида амалга оширилади.
З.Баракаев,
Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг архивариуси