07.02.2022
Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди раиси, ўринбосарлари ва Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси томонидан Халқ қабулохналари билан ҳамкорликда 2022 йилнинг 1-ярмида жисмоний ва юридик шахс вакилларини ҳудудларда сайёр қабул қилиш кунлари ташкил этилган бўлиб, навбатдаги сайёр қабул жорий йилнинг 5 февраль куни Қумқўрғон туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида вилоятимизнинг Қумқўрғон ҳамда Жарқўрғон туманлари фуқаролари билан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят суди раиси ўринбосарлари, судлов ҳайъати судьялари, Халқ қабулхонаси вакиллари ва мутасадди ташкилот масъуллари иштирок этишди.
Жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан одил судловни амалга ошириш, судларни “Адолат қўрғони”га айлантириш, халқ билан тўғридан-тўғри юзма-юз очиқ суҳбатлар кўламини янада кенгайтириш лозим.
Жумладан, ташкил этилган сайёр қабулда жами 44 нафар фуқаролар шахсан қабул қилинди. Шундан:
- жиноят ишлари бўйича – 10 та
- маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлар – 2 та
- фуқаролик ишлари бўйича – 24 та
- иқтисодий ишлар бўйича – 4 та
- оммавий муносабатлар бўйича – 4 та мурожаатларни ташкил этади.
Ушбу мурожаатларнинг ўрганиш натижасига кўра, 15 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, 10 та мурожаат бўйича ҳуқуқий кўмак ва тушунтиришлар берилиб, мурожаатлар ҳал этилди, 19 та фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланибгина қолмасдан уларга ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар ҳам берилди.
Шу қаторда фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда яқиндан ёрдам бериш орқали бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, бу борадаги ишлар жорий йилда ҳам узлуксиз давом эттирилиши таъкидланди.
Бундан ташқари, сайёр қабулда Қумқўрғон туман ИИБ Пробация хизмати назоратида турган 3 нафар ва Жарқўрғон туман ИИБ Пробация хизмати назоратида турган 4 нафар маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Сайёр қабул якунида фуқароларга “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида мурожаатларнинг шакллари ва турлари белгиланганлиги, унга мувофиқ, мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда бўлиши, аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланиши, мурожаатларнинг шакли ва туридан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилди.
Асқар Қудратов
Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти