10.02.2022
Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 17 ноябрда қабул қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат томонидан 2021 йил 15 декабрда маъқулланган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 11 январь куни имзоланиб, қонун 2022 йил 12 январь куни қонуний кучга кирди.
Мазкур қонун 4 моддадан иборат бўлиб, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245-8-моддаларига ўзгартишлар киритилган.
Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 245-модданинг биринчи қисмидаги “43” рақами “43 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)” деган сўзлар билан;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 245-модданинг биринчи қисмидаги “197-2” рақами “197-2, 19-3” рақамлари билан;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 245-модданинг биринчи қисмидаги “200-2” рақами “200[2] (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно)” деган сўзлар билан;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 245-модданинг биринчи қисмидаги “241-1— 241-8 ва 241-10” деган сўзлар “241-5ва 241-7” деган сўзлар билан алмаштирилган.
Демак, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 200[2] (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 241-2— 241-4, 241-6, 241-6, 241-10-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ваколати жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимларига ўтган.
Бундан ташқари, мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-8-моддаси янги таҳрирда баён этилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушбу Кодекснинг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 200-2 (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 241-1, 241-4, 241-6, 241-8, 241-10-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлилиги ҳамда вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақли эканлиги белгиланди.
Мазкур қонун тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
О.Нормаҳматов,
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси