Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қумқорғон туманлараро судининг 19.08.2013 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Салимзиянов Алберт Ринатовичдан ундирувчи Абдурахмонова Дилноза Бойпўлатовнанинг фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 23.09.2013 йилда собиқ суд ижрочилари Қумқўрғон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор А.Салимзияновнинг яшаш манзили собиқ суд ижрочилари Қумқўрғон туман бўлими ходимлари ҳамда ҳолислар иштирокида бир неча бор кўздан кечирилганда қарздор ижро жужжатида кўрсатилган манзилда яшамаётганлиги ва унинг қайерда яшаётганлиги номаълумлиги ва қарздорга тегишли моддий қийматга ега бўлган мол-мулклар йўқлиги аниқланиб шу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган.
Натижада, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли моддасига асосан 19.12.2014 йилда қарздорга нисбатан қидирув еълон қилинган.
Шунингдек, қарздор А.Салимзияновнинг яқин қариндошлари томонидан 14.10.2014 йилда 436.000 сўм, 12.12.2014 йилда 50.000 сўм, 19.09.2014 йилда 218.000 сўм ва суд ижрочилари томонидан хатлаб олинган 100 минг сўмлик бир дона видео магнитофон олиб берилган.
Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан қарздорнинг яшаш манзили бир неча бор кўздан кечирилиб, ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар аниқланмаган.
Бундан ташқари қарздорнинг яшаш манзилида холислар ва махалла раиси иштирокида тузулган далолатномага кўра А.Салимзиянов 2010 йилда чет элга чиқиб кетганлиги аниқланган.
Қолаверса, қарздор А.Салимзияновнинг яқин қариндошлари томонидан 22.08.2022 йилда 200.000 сўм ундирилиб, Д.Абдурахмонованинг номига АТ “Алоқабанк” Сурхондарё вилоят филиали томонидан очилган пластик картасига ўтказиб берилган.
Қарздор А.Салимзияновнинг 2022 йил 1 сентябрь холатига 37 миллион 962 минг 467 сўм қарздорлиги мавжуд.
Қарздор А.Салимзиянов қидириб топилгандан сўнг мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади.