Бугунги кунда Узун туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар сони
2506 нафардан ортиқ бўлиб, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, тизимни жадал рақамлаштириш борасидаги изчил ишлар натижасида туман миқёсида юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ мажбуриятларининг ихтиёрий бажарилиши 92%га етди.
2022-йилнинг 27-декабрь ҳолатига туманимиз солиқ тўловчилари томонидан жорий йилнинг ИВ чорагида 17 млрд 863,2 млн сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 1 млрд 163,2 млн сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 11 млрд 549,2 млн сўм ёки 64,6 фоизи юридик шахслар, 2 млрд 840,0 млн. сўм ёки 15,9 фоизи жисмоний шахслар, 3 млрд 423,0 млн. сўм ёки 19,1 фоизи эса бошқа йиғим ва мажбурий тўловлар ҳиссасига тўғри келди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 9 млрд 748,9 млн сўм ёки 54,6 фоизини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи,
2 млрд 451,1 млн сўм ёки 13,7 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи, 1 млрд 238,1 mln.soъми ёки 6,9 фоизини айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қолган 4 млрд 425,1 млн сўм ёки 24,8 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.
Президентимизнинг “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги фармонига асосан бўш турган ва фойдаланилмаётган объектларга қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бўйича туманимиздаги жами 662 та солиқ тўловчининг 1 млрд 306 млн сўмлик солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари натижасида 943 та корхонада норасмий ишлаётган жами 1 646 нафар фуқаролар қонуний тартибда ишлай бошладилар.
Жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 1015 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 592 нафар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридаги 32 нафар, қурилиш корхоналаридаги 7 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди ва бюджетга 190,9 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди. Солиқ соҳасидаги автоматлаштирилган ахборот тизимлари иш унумдорлигининг ортиши ва хизмат кўрсатиш сифатининг ошишини таъминламоқда.
Жорий йилнинг 26 декабрь ҳолатига “Э-ижара” автоматлаштирилган ахборот тизими (АТТ) орқали туманимизда 1036 та кўчмас мулк ижара шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилди. Шундан 182 таси юридик шахслар, 854 таси жисмоний шахслар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларидир.
Шунингдек, “Э-имтиёз” АТТ орқали жами 1132 та ҳолатда 180 та корхоналарга 1 млрд 294,2 млн. сўм миқдорида ер, мол-мулк ва айланмадан олинадиган солиқ (АОС) турларидан имтиёз қўлланилди.
Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган бу каби солиқ имтиёзлари ва енгилликлари хусусий секторни ривожлантириш ва шу аснода иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Шамсиддин Касимов,
Узун туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи