Маданият ва туризм вазирлигининг хабарига кўра, хонанда Каниза (Шаҳризода Аҳмедова)нинг ижтимоий тармоқлар орқали концерт-томоша соҳасида артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилувчи роликлар жойлаштираётганлиги мухлисларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Хонанданинг лицензия учун берилган аризаси Бадиий кенгашда кўриб чиқилиб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан 23 феврал куни лицензия бериш рад этилди.
Хонандага мухлислар билан баҳс-мунозараларга чек қўйиш, эътирозларга сабаб бўлаётган видеороликларини жойлаштирмаслиги, санъаткор одобига риоя қилиши юзасидан 1 ой муддат берилди.
“Агар белгиланган муддат ичида камчиликлар бартараф этилмаса, унинг концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензияси бутунлай тўхталиши маълум қилинади”, – дейилган хабарда.