Осиё кубоги U-20 A гуруҳи доирасидаги 3-тур учрашувлари якунланиб, кейинги босқичга йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлди.
Ўзбекистон ёшлар жамоаси гуруҳдаги сўнгги учрашувда Индонезияга қарши майдонга тушди. Фарғонадаги баҳс ҳужумкор ўтган бўлса-да, ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.
Тошкентда ўтган параллель ўйинда эса Ироқ Сурия билан муроса кўчасини танлади – 1:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон U20 жамоаси 7 очко билан гуруҳдан пешқадам сифатида чоракфиналга йўлланма олди. 2-ўрин эса Ироққа насиб этди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари 11 март куни 1/4 финалда B гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Австралияга қарши саф тортади. Ироқ эса B гуруҳи пешқадами Эронга қарши майдонга тушади. Яримфинал йўлланмаси жамоаларга ЖЧ-2023 йўлланмасини тақдим этади.