Президент фармони билан Музаффар Эгамбердиев Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
На русском языке LotinchadaБугун, 15:45 Сиёсат
Президентнинг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, у тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. Андижон вилояти прокурори бўлиб ҳам фаолият юритган.
Маълумот ўрнида бюрони 2020 йилнинг ноябрь ойидан шу пайтга қадар Хасан Кабирджанов бошқарган.