Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Сессияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилган. Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини тавсия этди.
Номзоднинг вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантириш, ижтимоий соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режалари эшитилди ва муҳокама қилинди.
Сўнг Сурхондарё вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Президент сессияда билдирилган режа ва таклифлардан келиб чиқиб, янги ҳоким ва мутасаддилар олдида вилоятни янада ривожлантириш бўйича турган вазифаларни белгилаб берди.