Хитой 15 мартдан бошлаб барча турдаги визалар беришни тиклайди, дея хабар қилди Хитой ТИВ Консуллик бошқармаси.
Шунингдек, 2020 йил 28 мартгача берилган муддати тугамаган визалар билан ҳам мамлакатга кириш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, круиз кемаси йўловчилари учун Хайнан ороли ва Шанхайга, Гонконг ва Макаодан келган хорижликлар учун Гуангдонг провинциясига, АСЕАН давлатларидан сайёҳлик гуруҳлари учун эса Гуанси-Чжуан автономлигидаги Гуилин шаҳрига визасиз кириш ҳуқуқи берилди. Ҳудуд қайта тикланди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойга визалар бериш 2020 йилнинг март ойида коронавирус пандемияси авж олгани сабабли тўхтатилган эди.