Ангор туманида фаолият юритиб келаётган “Ҳалқпарварлик” Акциядорлик жамияти ўзаро келишилган шартномалар асосида “Ангор пахта тозалаш” Акциядорлик жамиятининг буюртмаларини ўз вақтида бажариб, шартнома шартларини тўлиқ бажаради.
Бироқ, “Ангор пахта тозалаш” АЖ томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли мазкур масала Шеробод туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб,“Ҳалқпарварлик” АЖ фойдасига жами 494 миллион 967 минг сўм қарз ундириш белгиланди.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Ангор туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди.
Қарздор жамият томонидан ихтиёрий муддат ичида қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг тегишли моддаларига асосан “Ангор пахта тозалаш” АЖнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкасса топшириқномалари юборилди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Ангор пахта тозалаш” АЖ дан жами 225 миллион сўмлик ҳом-ашё маҳсулоти ва ҳисоб рақамидан 269 миллион 967 минг сўм пул маблағлари тадбиркор фойдасига ундириб берилди.
Жамият раҳбари ушбу ундирилган пул маблағлари ҳодимларининг тўлаб берилмаган иш ҳақлари ва келгусидаги иш фаолиятини янада кенгайтириши учун замин яратишини такидлаб ўз миннатдорчилигини билдрилди.
Содиқ Алланазаров,
МИБ Ангор туман бўлими давлат ижрочиси.