Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2022 йил январь ойидаги суд буйруғига асосан Термиз туманида яшовчи қарздор Жўрабек Мавлоновдан вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлсада қарздор ота алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди.
Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирувлар натижасига кўра қарздор ота Тошкент шахридан топилиб, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносига олиб келинди.
Бюронинг туман бўлими томонидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўлича Термиз туман судига тақдим этилиб, суд жараёнлари онлайн масофадан ташкил этилди. Қарздор ота жами 16 миллион 496 минг сўм алимент пулини тўлашдан бош торганлиги сабабли қарздор отага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, қарор ижроси Тошкент шаҳри ИИББ махсус қабул қилиш муассаси зиммасига юклатилди.
Улуғбек Хайдаров,
Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси
қидирув шўбаси инспектори.