Индонезияда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Туркиянинг Аnadolu агентлиги.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази Индонезия қирғоқларида зилзила қайд этилганини хабар қилган.
Зилзила эпицентри Бим шаҳридан 80 км шимоли-ғарбда жойлашган. У 30 км чуқурликда содир бўлган.
Зилзила оқибатида вайрон бўлган бинолар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Цунами хавфи ҳақида хабар берилмаган.