Бугун, 23 июнь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг қашқадарёлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Унда маълум қилинишича, Қашқадарёдаги эҳтиёжманд оилага мансуб 20 минг талабага контракт пуллари тўлаб берилади, мазкур мақсадлар учун 220 миллиард сўм йўналтирилади.
“Ўз бизнесини ижарага олинган бинода бошлаётган ёшларимизга бир йиллик ижара харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий қилинади”, – деди номзод.