?Бодом сути антиоксидант, кальций, рух, магний, темир, фосфор ва А витаминига бой. Бундай бой таркиб инсон иммунитетини рағбатлантирувчи таъсирга эга ва бундан ташқари, тери ва соч саломатлигига ижобий ҳисса қўшади. Бодом таркибидаги табиий клетчаткалар ичакларнинг тўғри ишлашига, шикастланган шиллиқ пардаларни тиклашга ёрдам беради, ичак фаолияти ва унинг микрофлорасини яхшилайди.

?Бодом сути рецепти:
▫️бодом — 200 грамм
▫️сув — 800 мл хона ҳароратида.

✔️ Тайёрлаш усули: Бодом идишга солинади, юзаси ёпилгунча сув қуйилади ва бир кечага қолдирилади.

♻️ Эртаси куни эрталаб сувни шимиб олган бодом блендерга солинади ва тахминан бир стакан сув қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
Сўнгра фильтрдан ўтказиб, махсус стаканга қуйилади ҳамда ичилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan