Сурхондарёда «Япония-Ўзбекистон технологик университети» ташкил этилади
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Япониянинг Токио шаҳрида «Алпҳа Кокусаи Гакуин» институти раҳбарияти ҳамда бошқа расмийлар билан учрашди.
Учрашувда олий таълим тизимида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида Термизда Алпҳа Кокусаи Гакуин институти билан ҳамкорликда “Япония-Ўзбекистон технологик университети” фаолиятини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Унга кўра, «Япония-Ўзбекистон технологик университети»да «Алпҳа Кокусаи Гакуин» институти томонидан 15 нафардан ортиқ япон мутахассислари жалб қилиниб, тўлиқ Япония стандарти ўқув дастурлари асосида қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ҳамшираси, стоматология, меҳмонхона ва сервис, қурилиш соҳаси, автомобилсозлик йўналишлари ташкил этилади. Университет фаолиятини Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида олиб боради.
Таълим давомийлиги 4 йил бўлиб, шундан дастлабки 2 йилда Термизда тил ва танланган йўналиш бўйича таълим берилади, қолган 2 йилда ўқиш Японияда давом эттирилади ҳамда талабалар ўз соҳаси бўйича корхоналарда иш ҳақи олиб амалиёт ўтайди.
Шунингдек, томонлар таълим, қурилиш ва архитектура, соғлиқни сақлаш ва телемедитсина йўналишларида япон компаниялари билан ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишди.Делегациямизнинг Японияга ташрифи давом этмоқда.