Энди бир сутка 25 соатни ташкил этиши кутилмоқда
Мюнхен Техника Университети мутахассислари Ер сайёрасининг айланиши секинлашишга мойиллигини аниқлашди. Шу сабабли, ҳозирда 24 соат бўлган Ер кунини 25 соатга узайтириш мумкин.
Ердаги бир кун 24 соат ёки 86 400 сонияни ташкил қилади ва куннинг аниқ узунлиги кичик, аммо ўзгарувчан тебранишларга боғлиқ. Ушбу нозик фарқларни тушуниш кундалик ҳаётга бевосита таъсир қилмаслиги мумкин. Аммо бу юқори аниқликдаги иқлим моделларини яратувчи олимлар учун муҳим.
Зилзилалар, вулқон отилиши ва ҳатто ер ядросидаги суюқ металнинг ҳаракати натижасида юзага келадиган нозик силжишлар каби ҳодисаларнинг таъсири бу даврда кичик ўзгаришларга олиб келади.
Миллисекундларда ўлчанадиган бу кичик тебранишлар олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлса-да, улар олимлар учун муҳим маълумот беради. Германиянинг Мюнхен Техника Университети профессори Ульрих Шрайбер каби олимлар Ернинг айланишидаги тебранишлар нафақат астрономия, балки аниқ иқлим моделлари ва Эл Нино каби ҳодисаларни яхшироқ тушуниш учун ҳам муҳим эканлигини таъкидламоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, тахминан 200 миллион йилдан кейин Ерда бир кун 25 соат давом этади. Мюнхен Техника Университети олимлари бу жараён бугунги кунда ҳам давом этаётганини ва, масалан, 200 миллион йил аввал Ерда бир сутканинг узунлиги 23 соатни ташкил этганини қайд этишди. Ўша пайтда сайёрамизда динозаврлар яшаган.
Янги тадқиқотда Шрайбер ва унинг ҳамкасблари Веттзелл геодезия обсерваториясида (Германия) ўрнатилган лазерли ҳалқали гироскопдан фойдаланганлар. Ушбу қурилма тахминан 6 метр чуқурликда кўмилган муҳрланган камерага жойлаштирилади ва бу ташқи омилларнинг таъсирини бартараф қилади, фақат Ернинг айланишидаги ўзгаришларнинг таъсирини таъминлайди.
Гироскоп турли йўналишларда ҳаракатланадиган иккита лазер нурлари билан жиҳозланган. Сайёра тебранганда, лазер нурларидан бири бироз қисқароқ масофани босиб ўтади. Жамоа ҳисоб-китобларни амалга оширди ва бир неча ҳафта давом этадиган даврларда Ернинг айланиши 6 миллисекундгача ўзгариб туришини аниқлади. Келгуси ойларда олимлар аниқроқ маълумотларни олиш учун созлашни яхшилашни режалаштирмоқда.
Олимларнинг билдиришича, 1,4 миллиард йил аввал Ерда бир сутканинг давомийлиги 18 соату 41 дақиқа бўлган. Ўлчовлар махсус герметик майдонда, 6 метр чуқурликда ер остига ўрнатилган айлана лазер ёрдамида амалга оширилади. Бундай шароитда ташқи омилларнинг таъсири минималлаштирилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, об-ҳаво шароити ва иқлим ўзгариши қисман ушбу кўрсаткич билан боғлиқ.
Элатиб ўтамиз, аввалроқ Қуёшда Ердан 60 баробар катта тешик пайдо бўлганини хабар қилган эдик.