Мухбир Далиев қаерда сақланаётгани маълум бўлди
Мухбир Хуршид Далиев қаерда сақланаётгани маълум бўлди. У Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбли деб топилиб, 7 йилга қамалганди.
Bugun.uz манбасига кўра, Kompromatuzb Телеграм-канали собиқ администратори Хуршид Далиев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Товоқсой” номи билан танилган №64/3 сонли ахлоқ тузатиш колониясига жўнатилган.
Шу йилнинг январь ойи охирларида фуқаро И.А. келиб тушган мурожаатга асосан, Human.uz сайтининг директори Хуршид Далиев ва бошқа шахсларнинг телеграм мессенжеридаги Kompromatuzb ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилганди.
Маълумот учун, ушбу моддага кўра товламачилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, жиноятни амалга оширганлар беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.