Декабрь ойининг совуқ кунларида маҳаллий қозонхоналар эҳтиёжлари учун 31 та генератор ўрнатилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган Veolia Energy Tashkent компанияси бош муҳандис ўринбосари Икром Исоқов маълум қилди:
Бугун Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан электр таъминотида узилиш юз берган Олмазор туманидаги 1 ва 111-мактабларни иссиқлик билан таъминловчи маҳаллий қозонхоналарга умумий қуввати 210 кВт бўлган 2 та генератор ўрнатилди.
Ҳар бир компаниянинг туман бўлимида электр таъминоти узилиб қолганда тезкор ҳаракат қилиш учун захира генератори хам мавжуд.
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳолини мурожатларини тезкорлик билан бартараф қилиш учун хар бир туманда Veolia Energy Tashkent диспетчерлик таъминоти ва созлаш бошқармаси (ДТСБ) хам фаолият юритмоқда.
Авария холатларини тезкорлик билан бартараф қилиш учун 264 ҳодимдан иборат 22 авария тиклов гурухлари ва 74 махсус техника фаолият олиб боришмоқда.