Хитойда давлат хизматчиларининг iPhone ва Samsung смартфонларидан фойдаланиши тақиқланди

Хитойдаги давлат компаниялари, шунингдек, Хитойнинг саккиз провинциясидаги Хитой ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган ташкилотлар ўз ходимларининг иш жойида Apple ва бошқа хорижий қурилмалардан фойдаланишини тақиқлади.Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тақиқ, хусусан, iPhone ва Samsung смартфонларидан фойдаланишга киритилган.

Агентлик маълумотларига кўра, ташкилотлар ходимларга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналаридан фойдаланишни тавсия қилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan